“O‘zbekiston 24” телеканали телеэфирга чиқди

Дата: 11:27, 24-07-2017.

Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Бугун эрталаб соат 10.00да куни-тун ишловчи “O‘zbekiston 24” миллий ахборот-таҳлилий телерадиоканали телеэфирга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Июн ойининг ўртасида телерадиоканал директори Озод Ҳамидхўжаев Халқаро пресс-клуб йиғилишида журналистларга телерадиоканал фаолиятини бошлаш ишлари ниҳоясига етаётгани ҳақида маълум қилган эди. Шу ернинг ўзида канал директори ўринбосари Раҳим Маҳкамов “O‘zbekiston 24” рақамли узатув ижтимоий пакетига SD ва HD шаклларида қўшилиши, келажакда йўлдош оқали узатиш режалаштирилаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтган эди.

Бундан ташқари, канал хорижда 9 мухбирлик пунктлари очади. Улар Маркази Осиё мамлакатлари, Россия, Европа ва Жанубий-Шарқий Осиёда давлатларида жойлашади. Эфир куну-тун давомида уч тилда: ўзбек (эфирнинг 65-70%), рус (25-30%) ва инглиз тилларида (5-10%) олиб борилади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Алихонов “Ўзбекистон” телеканалига қарашли “Ахборот” дастури “O‘zbekiston 24” тизмига ўтиб, “Ахборот 24” дея номланади деб айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, “O‘zbekiston 24” телерадиоканали Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 майдаги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: