ОАВ Ислом Каримовнинг вафоти ҳақида хабар берди, РИА Новостининг президент мамуриятидаги манбаси буни рад қилди

Дата: 11:26, 30-08-2016.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Куни кеча турли ОАВ Ислом Каримовнинг вафоти ҳақида хабар берди, РИА Новостининг президент мамуриятидаги манбаси бу маълумотни рад қилди.

Хусусан, 29 августда “Фергана.ру” ахборот агентлиги Каримов тошкент вақти билан  соат 15-16 ўртасида (москва вақти билан 13-14 ўртаси) вафот қилгани ҳақида хабар берди.

Ушбу маълумотни бошқа қатор ОАВ ҳам тарқатдилар.

РИА Новостининг президент мамуриятидаги манбаси Каримовнинг вафоти ҳақидаги хабарни рад қилди. “Вафот ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос эмас. Президент касалхонада. Унинг аҳволи барқарор”, - деди у.

Кремлда Каримовнинг вафоти ҳақидаги хабарни тасдиқлашмади. Бу ҳақида РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “Лайф” ва РИА Новостига маълум қилган.

Олдинроқ Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси президент стационар даволанишда эканлигини, “У тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиши зарур, бу эса маълум вақт олади”, - дейилган эди расмий хабарда.

Кейинроқ Ислом Каримовнинг кичик қизи Лола Каримова-Тиллаева отасининг инсульт олгани ҳақида маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Ислом Каримов Ўзбекистонга раҳбарлик қилишни 1989 йилда, Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби лавозимини эгаллаганидан кейин бошлаган эди. У 1990 йил 24 мартда Ўзбекистон Олий Кенгашининг сессиясида президент этиб сайланган.

Кейинчалик, Каримов 1991 йилдаги умумхалқ сайловларида ғалаба қозонган. 2002 йил 27 февралда бўлиб ўтган умуммиллий референдум доирасида президентлик ваколатларини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: