ОАВ ўртасида Озарбайжон ҳақида энг яхши мақолага конкурс эълон қилинди

Дата: 17:17, 10-02-2017.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ОАВ ўртасида “Озарбайжон ҳақида энг яхши мақола” учун конкурс эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Танлов Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва унинг қошидаги Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданий маркази томонидан ташкил этилган.

Марказ маълумотига кўра, танлов анъанавий равишда 4 йилдан бери ўтказилиб келинади. Унинг якунларидан бири Озарбайжон ҳақидаги дўстона ўзбек-озарбайжон муносабатларини ёритишга қаратилган юзлаб мақолаларнинг ёзиши ва эълон қилиниши бўлади.

Шунингдек, танлов доирасида нашриётлар ва йил давомида ташаббус ва фаоллик кўрсатган шахслар ҳам тақдирланади. Хусусан, Озарбайжон ҳақидаги энг яхши китоб, таржималар рағбатлантирилади.

Ғолибларни ҳар йили Ўзбекистоннинг таниқли журналистлари, Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик жамияти раҳбарияти, таниқли фан ва маданият арбобларидан иборат махсус комиссия аниқлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: