ОАВ Ўзбекистонда 10 минглик купюра чиқарилишини маълум қилди

Дата: 14:37, 21-02-2017.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки 10 минг сўмлик купюраларни муомалага чиқаради, деб хабар қилади маҳаллий ОАВ.

Марказий банк ва ҳукуматдаги ахборот манбаларига асосланаётган “Газета.uz” нашри маълумотига кўра, сешанба куни эрталаб ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Сенатининг янги банкноталарнинг чиқарилиши тўғрисидаги қарори нусхаси тарқалди. Манбанинг таъкидлашича, бундай ҳужжат ҳақиқатдан ҳам имзоланган.

Хабар қилинишича, янги банкноталарнинг қачон муомалага чиқарилиши ноъмалум. Янги банкнотанинг дизайни ва бунга доир расмий хабар яқин кунлар ичида эълон қилишини кутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда энг йирик ўзбек купюрасининг номинали 5 минг сўмга тенг бўлиб, у 2013 йилнинг 1 июлида муомалага чиқарилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: