ОАВ Ўзбекистоннинг биринчи президентининг катта қизи вафот этгани ҳақидаги хабарларни радъ этишди

Дата: 18:09, 23-11-2016.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – ОАВ Ўзбекистоннинг биринчи президентининг катта қизи вафот этгани ҳақидаги хабарларни радъ этишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистоннинг биринчи президентининг катта қизи Гулнора Каримова тирик, деб хабар қилди сешанба куни Каримовлар оиласига яқин манба.

“Гулнора Каримова тирик, унинг ўлими ҳақидаги хабарлар ёлғон”, - деди агентлик суҳбатдоши. Манба унинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумотларни очиқлашдан бош тортди.

“Интерфакс” берган хабарга мувофиқ, Тошкентдаги маълумотлардан яхши хабардор манба бу каби хабарларнинг ҳақиқатга мос эмас, деди. Агентлик суҳбатдоши тафсилотларни очиқламади ва фақат “Бу хабар ҳақиқатга мос эмас” деди холос.

Вазиятдан хабардор яна бир манба Миллий янгиликлар хизматига берган изоҳида президент қизининг вафоти ҳақидаги хабарни фейк, яъни ёлғон хабар деб атади.

Вазият билан яхши таниш яна бир манба Миллий янгиликлар марказига берган изоҳида бу хабарни тарқатган янгиликлар портали ишончсизлигини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, собиқ президент қизининг вафоти ҳақидаги маълумот 22 ноябрда “Центр-1” сайти Ўзбекистон куч тизимларидан бирининг ходимига асосланган ҳолда хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: