Обама Эронга қарши санкциялар муддатини яна бир йилга узайтирди
Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – АҚШ президенти Барак Обама Эронга қарши америка санкциялари муддатини яна бир йилга узайтирди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
Айни пайтда Б. Обама илк маротаба Эрон ва “халқаро олтилик”нинг ЭИР томонидан ядро дастури ҳал қилувчи қисмларидан вос кечиш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар режасини амалга оширишда илгари силжиш борлигини қайд этди. Шунга қарамасдан, Вашингтоннинг фикрига кўра, Эрон ҳукумати АҚШ миллий хамфсизлиги, халқаро сиёсати ва иқтисодиёти учун фавқулодда хавф бўлиб қолмоқда.
Теҳронга нисбатан фавқулодда чоралар АҚШ томонидан 1995 йил 15 мартда белгиланиб, ўша йилнинг майида ҳартомонлама санкциялар эълон қилинган эди.