Қобулда эркаклар паранжига қарши юриш ўтказдилар

Дата: 16:06, 06-03-2015.

Қобул. 6 март. ЎзТАГ – Яқинда Афғонистон пойтахтида паранжига ўраниб олган эркакларнинг норозилик ацкияси бўлиб ўтди. Шу йўл билан фаоллар аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига эътибор тортдилар, дея хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

Намойишчилар АИРнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил комисссияси идорасига юриб келдилар. Улар ҳар куни зўравонлик ва камситилишга учраётган аёл ватандошларини қўллаб-қувватлаб шиорлар айтдилар, дея хабар беради Khaama Press агентлиги.

Тадбир Афғонистонда ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти доирасида алоҳида аҳамият касб этган Халқаро аёллар кунига бағишлаб ўтказилди.

Акция иштирокчилари журналистларга паранжидан мамлакатдаги аёлларнинг оғир аҳволига эътибор қаратиш мақсадларида фойдаланаётганликларини тушунтириб бердилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: