“Очиқ жануб” форуми Ўзбекистонга $365,5 млндан зиёдлик шартномалар келтирди

Дата: 14:19, 08-06-2018.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – 2-3 июнда Термизда “Очиқ жануб” халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Давлат инвестициялар қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Форум инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада сайёҳлик имкониятларини кенгайтириш ва Сурхондарё вилояти ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятига бағишланди.

Икки кунлик тадбир вазирлик ва идоралар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, 20 мамлакатдан бўлган хорижий компаниялар раҳбарлари ва минтақанинг қишлоқ хўжалиги, туризм ва савдо соҳаси билан шуғулланувчи 180дан ортиқ вакилларини бирлаштирди.

Бизнес-форумнинг биринчи кунида иштирокчилар ҳудуднинг салоҳиятини очиб берувчи тақдимотлар билан чиқдилар, хоридий корхоналар раҳбарлари Сурхондарё вилояти ҳудудида муваффақиятли амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида гапириб бердилар, шунингдек, ҳамкорликка доир таклифларини ўртага ташладилар.

Давлат инвестициялар қўмитаси томонидан Сурхондарё вилоятида инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар, имтиёз ва енгилликлар, қулай божхона тарифлари ҳақида тақдимотлар таклиф этилди. Шундан кейин Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашув бўлиб ўтди.

Иккинчи куни иштирокчилар қўшма лойиҳаларни ривожлантириш учун салоҳиятли бўлган қатор корхоналарга ташриф буюрдилар, шунингдек, “Термез Карго” логистика маркази га ташриф буюрдилар.

“Очиқ жануб” форуми доирасида кўргазма ташкил этилиб, унда турли вилоятлардан келган 40дан зиёд маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этиш имкониятига эга бўлдилар. Кўргазма очиқ бизнес-майдончага айланиб, унда тадбиркорлар бизнес лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш учун ҳамкорлар топдилар.

Ўтказилган учрашувлар якунлари бўйича қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда умумий қиймати $365 млндан зиёдлик 60 ортиқ меморандумлар имзоланди.

 

Сурат манбаи: http://www.review.uz/ru/news/novosty/zakon-o-sluzbe-gosudarstvennoj-bezopasnosti

Янгилик билан ўртоқлашиш: