Одам савдоси учун қидирилаётган ўзбекистонлик Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Дата: 19:36, 10-01-2017.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси одам савдоси ва бошқа жиноятлари учун Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар беради Москва вилояти прокуратураси матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларига ушбу мамлакат фуқароси бўлган Гулшода Жўрабоева топширилди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135 моддаси (одам савдоси) 3 қисми “д”, “е”, “з”, “и” бандларида, 228 моддаси (қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш) 1 ва 3 қисмларида кўзда тутилган жиноятларда айбланмоқда”, - дейилади хабарда.

Ҳуқуқ тарғибот органлари маълумотига кўра, 2008 йилда Жўрабоева уч нафар ватандоши, жумладан вояга етмаган болани иш билан таъминлашни ваъда қилган ҳолда Россияга олиб келган. “Лекин жабрланганлар Россия Федерацияси ҳудудига киргач, улардан паспортлари олиб қўйилган ва Нахабино поселкасида текинга ишлашга мажбурлаган”, - деб таъкидланади хабарда.

Шунингдек, Г.Жўрабоева 2009 йилда Самарқандда нотариал ишончномани қалбакилаштириб, уй эгасига билдирмаган ҳолда унинг квартирасини сотиб юборганликда гумон қилинмоқда.

2016 йил баҳорда Жўрабоева Москванинг Истринск туманида қолга олинган. Москва вилояти прокуратураси унга нисбатан экстрадиция текшируви ўтказган. Материаллар РФ бош прокуратурасига йўлланган.

Ҳозирда Жўрабоева суд қарорига кўра ўзбек томонидан топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: