Одил Аҳмедов “Краснодар”га “Вольфсбург”ни ютишда ёрдам бера олмади

Дата: 20:48, 24-10-2014.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Куни кеча Краснодар”нинг (Россия) ўзбек легионери Одил Аҳмедов ўз жамоасига меҳмон жамоа – германиянинг “Вольфсбург”ни енгишда ёрдам бера олмади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Европа Лигаси гуруҳ босқичи учинчи тури ўйини тугаши ортидан.

Краснодарда бўлиб ўтган ўйин 4:2 ҳисобида немис футболчилари фойдасига ҳал бўлди.

Меҳмонлар сафида Кевин де Брюйне дублга эришди, Ивица Олич ва Луис Густаволар эса биттадан гол урдилар. Мезбонлар орасида эса бир голни пеналтидан Гранквист урган бўлса, иккинчи гол Вандерсон томонидан киритилди.

Ушбу ўйинга қадар “Краснодар” икки марта дуранг ўйнаб, ҳозирда ҳам гуруҳдан чиқиш имкониятига эга.

“Краснодар” ва “Вольфсбург” ўртасидаги жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин Германияда бўлиб ўтади. Эътиборга моликки, ўзбекистонлик ярим ҳимояси бутун ўйин давомида майдонда бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: