Одил Аҳмедов ОАВ версияси бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилди

Дата: 17:01, 02-05-2017.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Одил Аҳмедов ОАВ версияси бўйича 2016 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб, Рўзиқул Бердиев эса энг яхши тренери деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Футбол федерацияси маълумотига кўра, сўровда 19 журналист ва блогерлар қатнашган. Ҳар бир киши ҳар бир номинацияда учтадан номзод кўрсатган. Талабгорларга биринчи ўрин учун 3 балл, иккинчи ўрин учун 2 балл, учинчи ўрин учун 1 балл берилган.

Овоз бериш якунларига кўра, Ўзбекистон термасининг сардори яримҳимоячи Одил Аҳмедов 33 балл билан энг яхши  футболчи деб топилди. Энг яхши мурабий номини “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев (32 балл) лойиқ кўрилди.

Одил Аҳмедов ушбу номга бешинчи бор сазовор бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: