Одил Аҳмедов Sports.ru версияси бўйича йил футболчиси деб тан олинди

Дата: 10:08, 07-01-2016.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси ва россиянинг “Краснодар” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов “Ўзбек ошхонаси” блоги ва Sports.ru таҳририяти сўрови бўйича йил футболчиси деб тан олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Sports.ru сайтида жойлаштирилган маълумотга кўра, сўров 2015 йил 1 октябрда бошланган.

“Бу йил Одил Аҳмедов учун омадли келди. Айнан у терманинг Осиё биринчилигидаги етакчиларидан бири бўлди. Халқаро даражадаги чиқишлардаги тажрибаси “Краснодар”да ҳам қўл келмоқда. Бу ерда у жамоанинг аосий ўйинчиларидан бири. Бунинг исботи унинг тез-тез бўлмасада, муҳим голларидир. Улар РПФЛ ва Европа Лигасида урилган”, - дейилади хабарда.

Сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон термаси капитани 82,5 балл йиғди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Виталий Денисов (“Локомотив”) ва Сардор Рашидов (“Аль-Жаиш”) 75 ва 71,5 балллар билан эгалладилар. Кейинги поғоналарда Игорь Сергеев (“Пахтакор)” – 18, Баҳриддин Ваҳобов (“Қизилқум”) – 14, Александр Лобанов (“Пахтакор”) – 14, Александр Гейрих (“Орабасы”) – 13, Азим Аҳмедов (“Навбахор”) – 8, Жасур Хасанов (каттаси– “Локомотив Ташкент”) – 7, Санжар Шоаҳмедов (“Локомотив Тошкент”) – 5, Марат Бикмаев (“Локомотив Тошкент”) – 4, Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”) – 1, Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”) – 1 бормоқдалар.

“Ўзбек ошхонаси” блоги Одила Аҳмедовни Sports.ru унвони билан табриклайди ва футбол майдонида ижодий муваффақиятлар тилайди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: