Одил Аҳмедов товони билан ажойиб тўп етказиб берди, лекин яккама-якка чиқишдан фойдалана олмади

Дата: 16:06, 19-09-2014.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – “Краснодар” клубининг ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовнинг товони билан етказиб берган ажойиб тўпидан кейин гол урилди, лекин ўйинчи иккинчи тайм бошида яккама-якка чиқишдан фойдалана олмади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Евроспорт” каналига асосланган ҳолда Европа Лигаси гуруҳ турнири биринчи тур ўйинидан кейин. Ушбу ўйинда россия клуби франциянинг “Лилль” жамоаси билан учрашди.

Ўйиннинг 35-минутида краснодарликлар яхши комбинация уюштирдилар. Енджейчик тўпни жарима марказига йўллади, Аҳмедов товони билан уни орқага йўналтирди ва Лаборде (“Краснодар” яримҳимоячиси - ЎзТАГ) Бальмон билан курашда (“Лилль” яримҳимоячиси - ЎзТАГ) гол урди.

Иккинчи тайм бошида Аҳмедов дарвозабон билан яккама-яка чиққан бўлса-да, тўпни дарвозабон ёнидан олиб ўтишда сусткашлик қилиб, рақиб дарвозабони Эньямега тўпни зудлик билан ушлаб олишга имкон бериб қўйди.

63-минутда эса французлар жаримадан ҳисобни тенглаштирдилар: 1:1.

Ўйин тугаганидан кейин ўзбек футболчиси “Р-Спорт” нашрига берган интервьюсида ўйин натижасини “унча ёмон эмас”, деб баҳолади. “Мен тўпни олган пайтимда Лаборде бақирди. Мен бу у эканлигини билиб овоз бердим”, - ҳикоя қилиб берди гол урилган вазият ҳақида Аҳмедов.

Яккама-якка чиққан пайти ҳақида ўзбекистонлик футболчи голни ўзи ура олмаганидан афсусда эканлигини таъкидлади: “Истаганимдан тепа олмадим! Дарвозабон мен зарба бермоқчи бўлган жойни сезиб қолди. Дарвозагача беш метр қолган бўлиб, мен тўп узатиш тўғрисида эмас, фақат зарба ҳақида ўйлаётган эдим. Бу ерда ҳам мен айбдорман, ҳам дарвозабон жамоасини қутқарди. Балки бизга бугун бир оз халқаро тажриба етишмагандир”, - деб таъкидлади Аҳмедов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: