“Одноклассники” ИД сафига ёллаш учун фойдаланилаётган ижтимоий тармоқлар орасида етакчилик қилмоқда
Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ - “Одноклассники” Ислом давлати (ИД) террористик гуруҳи сафига ёллаш учун фойдаланилаётган ижтимоий тармоқлар орасида етакчилик қилмоқда, деб хабар қилади душанба куни ўзбек ОАВ.
Москвадаги савдо уйларидан бирида фаррош бўлиб ишлаган Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан бўлган 38 ёшли қиз “Одноклассники” ижтимоий тармоғида 27 ёшли ватадоши билан танишиб қолади, деб ёзмоқда 12news.uz нашри.
Нашр қизнинг ижтимоий тармоқдаги сўнгги ёзишмаларидан биридаги “Кунлардан бир куни у “Мен сизни никоҳимга оламан. Сиз мен билан жиҳодга борасиз”, - деган эсдаликларини келтиради.
Маҳаллий сиёсатчи Анвар Назиров 12news.uzга берган интервьюсида ИД сафига тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ташкилот билан “Одноклассники” орқали танишганликларини кўрсатиб ўтади.
“Фейсбук, Твиттер орқали эмас, айнан “Одноклассники” орқали, - деб ҳисоблайди Назиров нашрга берган интервьюда.
Бундан олдин Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) вакиллари ИД тарафида мамлакатлар, жумладан, Россия ва АҚШда тақиқланган “Ўзбекистон Исломий ҳаракати” исломий ташкилотининг 5 минг атрофида аъзолари ҳам жанг қилаётганлигини баён қилган эдилар. Уларнинг ярмидан кўпи – Ўзбекистондан чиққанлар. МХХ маълумотларига кўра, ИД мартда республикада Наврўз байрами ва 29 мартда бўлиб ўтган президент сайловлари муносабати билан террористик ҳаракатларни амалга оширишни режалаштирганлар.