ОФК 8 ойга Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонини дисквалификация қилди

Дата: 13:41, 13-05-2019.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Осиё футбол конфедератсияси (ОФК) 8 ойгаЎзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеровни дисквалификация қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил январь ойида Осиё Кубоги-2019 давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеровнинг допинг тести ижобий натижа берди. Терма жамоаси шифокори билан суҳбатда Нестерев Осиё Кубоги давомида тиббий ходимлар рухсатисиз ва уларни огоҳлантирмасдан вазнни йўқотувчи дори-дармонлардан фойдаланганини тан олди", - дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, ЎФК интизом қўмитаси бу масала бўйича якуний қарор чиқарди.

"Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони 8 ойга дисквалификация қилинди. Дисквалификация муддати 13 октябрь куни тугайди. И.Нестеров машғулотларда иштирок этиш ва 13 августдан бошлаб, дисквалификация муддати тугашидан икки ой олдин бошқа клублар билан шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлади", - дейилади хабарда.

ЎФА матбуот хизмати 2019 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Қатарда 2022 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларида иштирок этишини маълум қилади.

Сурат манбаи: ufa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: