ОФК “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” номинациясидаги ҳар уч номзод Ўзбекистонлик

Дата: 15:35, 27-11-2015.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – 29 ноябрда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Нью-Делида 2015 йил лауреатларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Қизиғи, “Йилнинг энг яхши футболчиси” номинациясидаги ҳар уч номзод Ўзбекистонликдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерациясидан (ЎФФ) маълум қилишларича, бу ҳақида турли номинацияларда мукофотлар олишга даъвогарларнинг ОФК сайтидаги рўйхатидан билиб олиш мумкин. Рўйхат 24 ноябрда эълон қилинди.

Хусусан, “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” номига Ўзбекистон ёшлар термасининг U-20 аъзолари Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов ва Забихилло Ўринбоевлар даъвогардир.

Бундан ташқари, йилнинг энг яхши терма жамоаси номи учун Ўзбекистон ёшлар термаси курашади.

Шу билан бирга, ЎФФ “Оммавий футбол ривожи” номинациясида ғолиб бўлиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: