ОФК Ўзбекистон термаси иштирокидаги 2018 йилги ЖЧ саралаш ўйинларининг ҳакамларини тайинлади

Дата: 17:25, 18-08-2015.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ўзбекистон термаси иштирокидаги 2018 йилги ЖЧ саралаш ўйинларининг ҳакамларини тайинлади. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“3 сентябр куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Яман учрашувини Жанубий Кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Учрашув бош ҳаками Ли Мин Ху, унга қанотларда Чой Мин Бйонг ҳамда Ким Юн Га ёрдам беришади, тўртинчи ҳакам туркманистонлик Чоримурод Қурбонов, учрашув назоратчиси Муҳаммад Ҳамад Алсовайл (Саудия Арабистони), ўйин комиссари Аҳмад Шаҳир (Малдив ороллари)”, – дейилади душанба куни эълон қилинган хабарда.

Шунингдек, Яманга қарши биринчи ўйиндан 5 кун кейин Ўзбекистон термаси Филиппин билан учрашади.

“Ўзбекистон-Филиппин учрашувида эса австралиялик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам – Петер Грин, қанот ҳакамлари эса Бред Ҳобсон ва Метью Чийзмэнлар, тўртинчи ҳакам – Суайзи Шукри (Малайзия), ўйин назоратчиси Антоний Жон Д'Коста (Ҳиндистон), ўйин комиссари – Саликин Саркави (Сингапур)”, – деб аниқлаштирилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: