Қоидабузар қозоқ-ўзбек чегарасида чегарачиларга қаршилик кўрсатди

Дата: 18:08, 02-04-2015.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – Қоидабузар қозоқ-ўзбек чегарасида чегарачиларга қаршилик кўрсатди, дея хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Какпак» чегара пости чегарачилари У.Жумахов ва Н.Абдрашевлар қозоқ-ўзбек давлат чегарасида хизматни ўташга киришдилар. Атрофни кузатиш давомида чегарачилар рўпарадаги ҳудудда икки номаълум шахсни кўриб қолдилар, (…) бу шахслар чегарани ноқонуний кесиб ўтиш учун жой қидираётган эди”, - дейилади пайшанба куни тарқатилган хабарда.

Қўлга олиш чоғида қонунбузарлардан бири қаршилик кўрсатди. Қўлга олинганлар ака-ука бўлиб, Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқароларидир.

Текширув чоғида улар илгари Ўзбекистонда ўғирлик ва ноқонуний қурол сақлаш учун қамалганлиги маълум бўлди.

Уларга нисбатан ҚР давлат чегарасини қасддан ноқонуний бузганлик ва хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик айби билан жиноят иши очилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: