Ҳокимиятлар дорихоналарга лицензия бериш ҳуқуқини олади
Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 1 апрелидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдоси учун лицензиялар бериш ҳуқуқини олади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Олдин бу иш билар Соғлиқни сақлаш вазирлиги шуғулланар эди.
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартишларга мувофиқ, лицензияловчи орган қонун ҳужжатларини бузиши, шу жумладан, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензияси тугатилган дорихона муассасаларининг манзиллар реестри ва ходимлар реестрини шакллантирилади.
Низомга мувофиқ, лицензия эгаларига ушбу реестрга киритилган ходимларни ишга олиш таъқиқланади. Айни пайтда реестрдан фақат унга киритилган вақтдан эътиборан 3 йил сўнг чиқарилиш мумкин бўлади.