Оксана Чусовитина Мехикода тиргакли сакрашда ғолиб чиқди

Дата: 15:44, 02-12-2016.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Мехикода спорт гимнастикаси бўйича очиқ халқаро турнирда тиргакли сакрашда ғолиб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ўзбекистон Гимнастика федерацияси маълумотларига кўра, у 14,250 балл натижаси билан ғалаба қилди.

Бундан ташқари, Чусовитина турнирнинг қўпкураш баҳсларида тўрт турдаги натижалар бўйича (52,225) бронза медални ҳам қўлга киритди.

Эслатиб ўтамизки, анъанавий Abierto Mexicano De Gimnasia мусобақасида дунёнинг Бразилия, Германия, Испания, Италия, Колумбия, Мексика, Руминия, Ўзбекистон, Украина ва Япония каби мамлакатларидан спортчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: