Октябр бошида Туркманистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 15:30, 05-10-2015.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – 7-8 октябрда Туркманистон президенти Гурбангули БердимуҳамедовЎзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) туркман ОАВ хабарига асосланган ҳолда.

Бу ҳақида Туркманистон Вазирлар маҳкамасининг 2 октябрда Ашхабодда бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинган.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги Туркманистон ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида олий даражадаги навбатдаги музокаралар ўтказилади. Кейинги йилларда барқарор ривожланаётган иккитомонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва куйинги ривожланиши масалалари музокаралар кун тартибига киритилади.

Эслатиб ўтамизки, Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга сўнгги бор 2013 йил ноябрда, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов эса қўшни мамлакатга 2014 йил октябрда ташриф буюрган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: