Октябр бошида ўзбек илмий ходимлари янги маошлар оладилар

Дата: 16:47, 22-09-2014.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Октябр бошида ўзбек илмий ходимлари оширилган янги маошлар оладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Ушбу оширилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тайёрланган қарор асосида амалга оширилмоқда.

Мисол учун, институт директорининг (профессорнинг) маоши 1 485 580 сўмдан 1 663 850 сўмга қадар, кичик илмий ходимнинг маоши (фан номзодининг) 1 047 208 сўмдан 1 172 873 сўмга қадар, стажер-тадқиқотчининг маоши эса 826 623 сўмдан 925 818 сўмгача ошди.

Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишлар илмий-тахникавий дастурларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий тадқиқот ва таълим муассасаларига илмий ва раҳбар ходимлар маошларини 2014 йил 1 октябрдан бошлаб улар миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда қайта ҳисоблаш ва тўлашни таъминлаш топширилган, дейилади қарорда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: