Октябр бошидан бери Новосибирскда Ўзбекистондан келтирилган 20 тонна мова-сабзовот маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Дата: 15:55, 18-10-2016.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Октябр бошидан бери Новосибирскда Ўзбекистондан келтирилган 20 тонна мева-сабзовот маҳсулотлари тўхтатиб қолинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россельхознадзорнинг Новосибирск вилояти бўйича Бошқармаси сайтидаги маълумотга кўра, жорий йил октябри бошидан бери фитосанитар  инспекторлар “Карасук” постида Қозоғистондан келтирилган 28,88 тонна, Қирғизистонга мансуб 24,832 тонна ва Ўзбекистондан келтирилган 20 тонна карантинга тушган мева-сабзовот маҳсулотларни тўхтатиб қолдилар.

Маълум қилинишича, маҳсулотлар ҚР ва Қирзиғ Республикасидан автомобиль транспорти орқали Новосибирск ва Олтой ўлкасида сотиш учун олиб келинаётган бўлган.

“Карантин фитосанитар назоратини ўтказиш давомида ушбу маҳсулот партиялари юқори фитосанитар хавфга эгалиги аниқланган. Маҳсулотлар орасида янги бодринг, савзи, олма, хурмо, анор, нок, лимон, шафтоли, қовоқ, аччиқ қалампир, ёнғоқлар, буғдой, қизилмиянинг қуритилган томири ва гармала номли доривор ўсимликлар тегишли фитосанитар хавфсизлик хужжатларисиз ёки ҳақиқий бўлмаган сертификатлар тақдим этилиб ташилаётгани маълум бўлди”, - дейилади хабарда.

Халқаро карантин қонунчилигига мувофиқ, маҳсулотларнинг РФ ҳудудига киритилиши таъқиқланди, юклар жўнатувчи томонларга қайтариб юборилганлиги таъкидлаб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: