Октябр бошидан бери ўзбекистонликлар ва бошқа мамлакатлар фуқаролари “Грин Кард” лотереясида иштирок этишлари мумкин

Дата: 18:09, 30-09-2016.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Октябр бошидан бери ўзбекистонликлар ва бошқа мамлакатлар фуқаролари “Грин Кард” лотереясида иштирок этишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“АҚШ Давлат Департаменти 2018 йил “Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV” (Грин Кард) Дастурига рўйхатга олиш даври 2016 йил 1 октябрдан 2016 йил 4 ноябргача жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди”, - дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарида.

Таъкидланишича, ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун “Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV” дастури орқали 50000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. “Визалар сўнгги беш йил мобайнидаги иммиграция кўрсаткичлари асосида олти минтақавий ҳудуд орасида тақсимланади; бунда иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга кўпроқ визалар миқдори белгиланади. Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади. Шахснинг исми лотереяда танланиши унга иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларини ўтиш имкониятини беради”, - деб таъкидланади хабарда.

Иштирокчилар DV дастурида 2016 йил 4 октябр соат 22.00дан бошлаб рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатдан олиш 2016 йил 7 ноябр тошкент вақти билан соат 22.00да якунланади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: