Октябрда Хитойда Ўзбекистон ҳақида хужжатли фильм кўрсатилади

Дата: 17:15, 02-09-2015.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг октябрида Хитой телеканалларида Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси ва туристик салоҳияти ҳақида бир соатлик хужжатли фильм кўрсатилиши режалаштирилган, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК маълумотларига кўра, 2-сериялик хужжатли фильм асосини ташкил этувчи видеоматериал Шанхайнинг “SMG” медиагуруҳи аъзолари томонидан суратга олинган бўлиб, ушбу гуруҳ республикада ташкил қилинган “Мега-инфо-турлар” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Тур давомида хитойлик хужжатли кино усталари ўзбек халқининг маданияти, анъаналари, тарихий ёдгорликлари ва диққатга сазоворлари билан танишганлар.

“Буюк ипак йўлида жойлашган Ўзбекистон йилдан йилга хорижий сайёҳларни ўзига хослиги билан янада кўпроқ жалб қилмоқда ва истиқболли туристик йўналишларидан бири ҳисобланади”, - дейилади “Ўзбектуризм” МК хабарида.

Шунингдек, ушбу фильм намойиши мамлакатга хитойлик сайҳларнинг қизиқиши ортишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: