Октябрда “Оҳангаронцемент” цемент ишлаб чиқаришни 8,1% кўпайтирди
Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг октябрида “Оҳангаронцемент” 161 минг тонна цемент ва 119,8 минг тонна клинкер ишлаб чиқарди ва ушбу кўрсаткичларни ўтган йилнинг муқобил давридагига солиштирганда навбати билан 8,1% (12 минг тонна) ва 1,5% (1822 тонна) кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Корхона истеъмолчиларга 157 минг тонна цемент етказиб берди, бу эса режадагидан 6% (8939 тонна) ошиқдир. Қурилиш материаллари ва конструкциялари комбинати ҳам юқори натижалар қайд этмоқда. Октябрда бу ерда 4947 кубометр қурилиш қоришмаси ва йиғма темирбетон чиқарилди ва бу ҳисобот даври режасидагига қараганда 73,3% (2093 м2) кўпдир”, - деб таъкидлашди корхонада.
Бундан ташқари, корхона эҳтиёжлари учун 150 тонна оловга чидамли ғишт ҳам ишлаб чиқарилди, бу эса режадаги кўрсаткичдан 34,1% (38 тонна) зиёддир.


