Октябрда Тошкентда “Ипак йўлида этно услуб” миллий кийимлари намойиши бўлиб ўтади

Дата: 18:42, 22-08-2016.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – 6 октябрда Тошкент Халқаро туристик ярмаркаси доирасида (ТХТЯ-2016) “Ипак йўлида этно услуб” миллий кийимларининг намойиши бўлиб ўтади. Бу ҳақида “Ўзбектуризм” МК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, намойиш иштирокчилари Буюк Ипак йўлида жойлашган мамлакатларнинг миллий кийимларини намойиш қиладилар.
“Ипак йўлида этно услуб” Ипак йўли турли халқлари миллий анъаналарининг кийимларга таъсирини, уларнинг ўзига хослигини намойиш қилиши кутилмоқда. Намойиш тадбир иштирокчилари бўлган элчихоналар ва маданий марказлари кўмагида бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: