Октябрда тожик артистлари миллий маданият кунлари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрадилар

Дата: 15:47, 21-07-2017.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Октябрда тожик артистлари миллий маданият кунлари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрадилар, деб хабар беради жума куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Жорий йилнинг октябрида тожик артистлари Тожикистон миллий маданият кунларининг ўтказиш доирасида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқдалар”, - деди журналистларга ТР МАданият вазири Шамсиддин Орумбекзода.

У май ойида Тожикистонда мустақиллик йилларида илк марта Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтганини эслатди.

“Май ойида Тожикистонда мустақиллик йилларида илк марта Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтди. Энди, президент кўрсатмасига мувофиқ, ижодий жамоалар октябрда Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан борадилар”, - дея қайд этди Орумбекзода.

Унинг сўзларига кўра, ўзбек артистлари Душанбега тожик тарафининг расмий таклифига мувофиқ, жорий йилнинг мартида Наврўз байрамини нишонлашга келган эдилар.

Вазир журналистларнинг кейинги 3 ойда Душанбе ва Хўжандда бир неча ўзбек хонандалари, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, “Божалар” гуруҳи концерт беришганига қарамасдан, нега тожик артистлари Ўзбекистонга гастролга боришмаётгани ҳақидаги саволига жавоб берар экан, таклиф тартиблари унинг муассасасига боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

“Хусусий продюсерлик марказлари ўзбек хонандаларини таклиф қилишганларида биздан Ўзбекистон маданият вазирлигига расмий мурожаат тайёрлашни сўрашади, биз бу илтимосни бажарамиз. Тожик хонадаларини таклиф қилишга келсак, бу ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга боғлиқ. Шоу-бизнесда кўп нарсани талаб ҳал қилади ва кўп нарса қўшни давлатда қайси артистларни эшитишни исташларига боғлиқ”, - деди вазир.

Вазир тожик артистлари Ўзбекистонга таклиф этилган ҳолда улар виза ва барча зарур рухсатномаларни ўзлари олишлари зарурлигини қўшимча қилди.

“Бунинг учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ”, - деди вазир ва муаммо туғилганда вазирликка мурожаат қилишга чақирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: