Октябрда Тожикистоннинг ташқи қарзи $2,1 млрдни ташкил қилди
Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг октябр бошига келиб Тожикистоннинг ташқи қарзи $2,1 млрд 122,4 млнни ташкил қилди, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).
“Айни пайтда бевосита давлат қарзига $1,9 млрд. тўғри келмоқда”, – деб хабар берди Тожикистон Молия вазирлиги.
Манбанинг маълумотларига кўра, давлат кафолати билан олинган қарзлар миқдори $19,3 млнни, давлат корхоналари ва ҳукумат кафолатисиз олинган қарзалар эса $31,5 млнни ташкил қилди.
Хусусан, $152,4 млн маблағ Халқаро валюта жамғармаси қарзидир. Ушбу қарз Тожикистон Миллий банкининг (ТМБ) таъминот вазифаси барқарорлигини таъминлаб туриш учун олинган.
“ТМБ жалб қилган қарз $17,4 млнни ташкил этади”, – дейилади мамлакат молия муассасаси хабарида.