Октябрда Уфада ШҲТ ва БРИКС кичик бизнесининг форумини ўтказиш режалаштирилмоқда

Дата: 15:48, 28-07-2015.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 22-23 октябрида Бошқирдистон Республикасида (Россия) ШҲТ ва БРИКС бирлашмаларига аъзо мамлакатлар кичик бизнесларининг форумини ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар қилишларича, форум Бошқирдистон Республикаси ҳукумати томонидан 2015 йил июлда Уфада бўлиб ўтган ШҲТ ва БРИКС саммитларининг давоми сифатида ўтказилади.

Форумдан сўзланган асосий мақсадлардан бири ШҲТ ва БРИКС бирлашмаларига аъзо мамлакатлари орасида ҳудудий алоқаларни ривожланириш ва мустаҳкамлаш, биргаликдаги қўшма лоқиҳалар сонини ошириш ва инвестициялар жалб қилишдан иборат.

Форумнинг ўтказилиши ШҲТ ва БРИКС бирлашмаларига аъзо мамлакатлар ҳудудларида кичик тадбиркорликнинг янада ривожланишига кўмаклашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: