Октябрда Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Мумбайга рейслар очади

Дата: 08:53, 12-09-2018.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – Октябрда Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Мумбайга (Ҳиндистон) рейслар очади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент-Мумбай-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи рейслари 2018 йил 30 октябрдан бошлаб ҳафтасига уч марта амалга оширилади”, - дейилади компания сайтида эълон қилинган маълумотда.

Таъкидланишича, парвозлар ҳафтасига 3 марта, сешанба, чоршанба ва жума кунлари барча қулайликларга эга Airbus A320 самолётларида қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақт):

Сешанба ва жума: HY-427 Тошкент 00:05 - Мумбай 04:45;

Сешанба ва жума: HY-428 Мумбай 07:45 - Тошкент 11:20;

Чоршанба: HY-427 Тошкент 08:40 - Мумбай 13:25;

Чоршанба: HY-428 Мумбай 14:55 - Тошкент 18:30.

Сурат манбаи: из http://xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: