Олимлар Ўзбекистонда динозаврларнинг улар оммавий равишда қирилиб кетганидан олдинги изларини топдилар

Дата: 17:41, 29-05-2015.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Маҳаллий олимлар Ўзбекистонда динозаврларнинг улар оммавий равишда қирилиб кетганидан олдинги изларини топдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ФА Геология ва геофизика институти ходимлари палеоген даврида яшаган қадим ҳайвонларнинг сувга борадиган йўлларини топишга муваффақ бўлдилар. Улар майда паттуёқлилар, мушуксимонлар оиласига кирувчи йирик йиртқичларнинг оёқлари излари ва ҳатто динозаврлар учун характерли бўлган учпанжали изларни ҳам топдилар”, - дейилади жума куни тарқатилган хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон геологларининг янги кашфиётлари Тошкентда майда бўлиб ўтган “Геология, геофизика ва металлогениянинг долзарб муаммолари” илмий конференциясида тақдим этилган. Унинг натижалари Ўзбекистон Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти ва “Ўзбектуризм” миллий компаниясини қизиқтириб қолди. Ушбу ташкилотлар палеоген даврига мансуб умуртқапоғоналилар ва сут эмизувчилар георпаркини яратиш бўйича инновацион лойиҳани яратишда кўмаклашишга тайёрлар.

Маълумотда айтилишича, палеоген даврида Ўзбекистон ҳудудида кичик денгиз мавжуд бўлиб, қуруқликда илиқ иқлим шароитида кўплаб йиртқичлар ва ўтхўр ҳайвонлар яшаганлар. Улар чанқовларини қондириш мақсадида сув ҳавзалари бўйларига тушганлар. Айнан шу сўқмоқ геология-минералогия фанлари доктори Александр Колдаев ва унинг ҳамкасблари томонидан топилди ва суратга олиниб, илмий амалиётга олиб кирилди. Ушбу топилмалар Тошкент вилоятидаги каолин-кўмирли конга уюштирилган геологик экспедицияда аниқланди, деб ёзади Uzbekistan Today.

Тарихчиларнинг маълумотларига кўра, палеогенов даври бошида (40 млн йил аввал) ерга ҳозирги Мексиканинг шарқий соҳили ҳудудида улкан астероид келиб тушган. Натижада ёнғин ва цунамилар келиб чиққан. Осмон чанг тўзонлар билан қуёшдан тўслиб қолган. Натижада миллион йиллаб яшаган динозаврлар даври аста секин тугаб, уларнинг ўрнига бошқа шароитга мослаша олган ҳайвонлар келган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: