Олимпиа ва Паралимпиа ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини Баҳодир Жалолов ва Ҳусниддин Норбековлар кўтарадилар
Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Рио-де-Жанейродаги XXXI Олимпия ва XV Паралимпия ўйинлари очилишида Ўзбекистон байроғини бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов ҳамда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати совриндори Ҳусниддин Норбековлар кўтариб чиқадилар, деб хабар қилади маҳаллий ОАВ.
UzReport маълумотларига кўра, ўзбек спортчилари Риога 120 ортиқ лицензияларни қўлга киритдилар. Бундан 70 йўлланма олимпиадачиларга, 52 йўлланма паралимпиачиларга тегишли.
Маълумот ўрнида, XXXI Олимпия ўйинлари 5-21 август кунлари Рио-де-Жанейрода, XV Паралимпия ўйинлари эса 7-18 сентябрда бўлиб ўтади.