Олимпиадада ғалаба учун ўзбек спортчилари $200 мингдан оладилар

Дата: 19:31, 27-07-2016.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ -  Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиа ўйинларида ғалаба учун ўзбек спортчилари $200 мингдан оладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Газета.uz нашри маълумотига кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз қарори билан Олимпия ўйинларида медалларни қўлга киритганларни тақдирлаш учун пул мукофотлари миқдорини тасдиқлади.

Хужжатга мувофиқ, кумуш медаль учун спортчилар $100 минг ва бронза медаль учун $75 минг миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Нашр мукофот қайси курсда тўлаб берилиши масаласига аниқлик киритмаган.

Маълумот ўрнида, XXXI ёзги Олимпиа ўйинлари 5-21 август кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади. Унда 100 атрофида ўзбекистонлик спортчилар иштирок этишади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: