Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Электрон ҳукумат” кўрсаткичлари муҳокама қилинди

Дата: 17:28, 29-09-2017.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Электрон парламент” яратилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида унинг кўрсаткичлари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилди.

Парламент маълумотларига кўра, лоиҳасининг жорий этилиши парламент ва сайловчилар ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйишга, жойларда вакиллик органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ижро ҳокимияти органлари устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатишга имкон яратади.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан Олий Мажлис палаталари расмий сайтларининг техник ва сервис имкониятлари батафсил ўрганилди, сайловчилар билан самарали алоқа ўрнатиш мақсадида уни модернизация қилиш бўйича чоралар белгиланди.

Ҳокимият органлари маълумотлар узатиш корпоратив тармоқлари, электрон ҳужжат алмашиш тизимлари, парламент маълумотлар базаларини шакллантириш, электрон кутубхоналар бўйича таклифлар айтилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: