Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси Тошкентда 22 январда бўлиб ўтади

Дата: 11:45, 20-01-2015.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг (юқори палата) биринчи мажлиси 2015 йил 22 январда Тошкентда бўлиб ўтади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) 19 январдаги навбатдаги мажлисида қабул қилинди.

Қонунчиликка мувофиқ, Сенатининг биринчи мажлиси МСК томонидан чақирилади.

Сенат аъзоларини рўйхатдан ўтказиш 2015 йилнинг 21 январ куни соат 9.00дан 18.00гача амалга оширилади.

Маълумот ўрнида, Сенат 100 аъзодан иборат бўлади. Унинг аъзолари вилоят ва шаҳарлар, Қорақалпоғистон Республикасидан 6 кишидан сайланади. Сенатнинг қолган 16 аъзоси Ўзбекистон президенти томонидан мамлакатнинг энг обрўли кишилари – фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш ва бошқа давлат ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида хизматлар кўрсатган шахслар орасидан тайинланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: