Олий Мажлис сенаторлари Украина масаласи бўйича фикрларини билдиришди

Дата: 15:13, 11-04-2014.

Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ – Кеча Олий Мажлис Сенатининг Тошкентда очилган XIV пленар мажлисида парламент аъзолари бутун жаҳон ҳамжамияти сингари Ўзбекистон ҳам Украина ва унинг атрофидаги вазиятдан ҳавотирда эканликларини билдирдилар, дея хабар беради Podrobno.uz янгиликлар агентлиги.
Сенаторлар ушбу масала бўйича Ташқи ишлар вазирлигининг шу йил 4 ва 24 мартдаги баёнотларида билдирилган позицияни қўллаб-қувватлаб, Украинада юз бераётган воқеалар вазиятнинг жиддий мураккаблашувига ҳамда қарама-қаршиликка олиб келгани баробарида, улар тангликнинг янада кучайишини, олдиндан айтиш мушкул бўлган оқибатларни келтириб чиқариши, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига жиддий хавф солиши мумкинлиги Ўзбекистонда чуқур хавотир ва ташвиш уйғотмаслиги мумкин эмаслигини таъкидладилар.
Сенаторлар томонидан “юзага келган вазиятнинг бартараф этилишини, энг аввало, куч ишлатишлар қўлланилишидан воз кечилган ҳолда, вужудга келган муаммолар тинч йўл билан, сиёсий воситалар ва саъй-ҳаракатлардан фойдаланилган тарзда, халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларига ҳамда БМТ Низомига асосланган ҳолда, музокаралар йўли билан ҳал этилишида кўрилади”, - деган фикр билдирилди деб таъкидлайди нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: