Олий Мажлис ҳузурида Қирғизистон билан алоқалар бўйича алоҳида парламент гуруҳи тузилади

Дата: 14:00, 07-09-2017.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузурида Қирғизистон билан алоқалар бўйича алоҳида парламент гуруҳи тузилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу ташаббус Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Қирғизистон Республикаси Жогоргу Кенешининг раиси Чинибай Турсунбеков билан учрашув доирасида очиқланди.

“Президентимиз Кенеш раисининг Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасини юксак қадрлашини қайд этди. Дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Олий Мажлиси қошида алоҳида парламент гуруҳи тузилди”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, “Давлатимиз раҳбари Қирғизистон Республикаси Жогоргу Кенеши раиси Чинибай Турсунбековни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар билан танишиш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш учун Ўзбекистонга таклиф қилди”.

Эслатиб ўтамизки, 5-6 сентябрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: