Олий таълим муассасаларининг француз тили ўқитувчилари малака оширадилар

Дата: 11:46, 03-04-2015.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – 13-16 апрелда Тошкентда Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг француз тили ўқитувчилари учун семинар ўтказилади. Тадбир республикадаги Франция элчихонаси томонидан ташкил этилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Франция элчихонасидан хабар қилишларича, семинарда Андижон, Бухоро, Фарғона, Қарши, Урганч, Самарқанд ва Тошкент давлат университетлари француз тили кафедраларининг 40 ошиқ муаллимлари иштирок этадилар.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентда 24-27 мартда француз тили ўқитувчи ва услубиётчилари малакасини ошириш бўйича семинар ўтказилиб, унда Ўзбекистон ҳудудларидан 60 атрофида педагоглар қатнашган эди.

Таълим якунлари бўйича улардан 34тасига Халқ таълими вазирлиги томонидан ўз ҳудудларида 3-синфлар учун “Hirondelle 3” дарслиги билан ишлаш бўйича ҳудудий семинарлар ўтказиш топширилди. Ушбу дарсликдан 2015 йил сентябрдан бошлаб мактабларда фойдаланилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: