Олмалиқда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Дата: 14:14, 24-11-2014.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати (Тошкент вилояти) спорт мажмуида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда республиканинг турли вилоятларидан 300 боксчи қатнашмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бокс федерациясидан хабар беришларича, мамлакат биринчилигида 10 медаллар комплекти ўйналмоқда. Мусобақаларнинг бош ҳаками Раҳматхон Тиллаевдир. Чемпионат 30 ноябргача давом этади.

Мусобақа Федерация томонидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Ucell” компанияси кўмагида ташкил қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: