Олмалиқ ТМК октябрь ойида янги олтингугурт кислотаси цехини ишга туширишни режалаштирмоқда

Дата: 21:09, 04-03-2014.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Олмалиқ тоғ металлургия комбинати 2014 йилнинг октябрь ойида мис қуйиш заводида янги олтингугурт кислотаси цехини ишга туширишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Лойиҳа битиш арафасида. Унинг ялпи қиймати $73,2 млн бўлгани ҳолда жорий йилда атига $14,3 млнни ўзлаштириш қолди. Бугунга келиб қурилиш монтаж ишлари тугалланган, ташқи газ ва электр тармоқлари қурилган, сув ва канализация ўтказилган, технологик ускуналар етказиб берилмоқда”, дея хабар берди комбинатлаги манба.
Лойиҳанинг технология бўйича иш хужжатлари, ускуна етказиб бериш, монтаж ва ишга тушириш ишлари «Outotek GmbH» немис компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Келажада цех йилига 500 минг тонна олтинггугурт кислотаси ишлаб чиқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: