Олмалиқ ТМК янги конни ўзлаштиришга $420 млн инвестиция киритади

Дата: 17:28, 16-08-2017.

Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – “Олмалиқ ТМК” АЖ “Ёшлик II” конини ўзлаштириш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга $420 млн йўналтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг қарорига асосланган ҳолда.

“Қазиб олиш ер ости усулида олиб борилади, бу ерда ишлаб чиқариш ҳажми йилига 2 млн тонна рудани ташкил этади. Янги кон 2023 йилда лойиҳа қувватига чиқади. Натижада мингдан зиёд янги иш ўрни яратилади”, - дея таъкидланади хужжатда.

Лойиҳа автомобиль йўллари, 35/6 кВ.лик икки занжирли электр узатиш линиялари, нимстанциялар, юклаш эстакадалари, компрессор станцияси ва муҳандислик инфратузилмасининг бошқа объектлари қуришни ўз ичига олади.

Лойиҳа комбинатнинг ўз маблағлари, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт Жамғармасининг камида $350 млн маблағи, “Ипотека-банк” ва “Асака” АТБ банкларининг миллий валютадаги кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Маблағлар хорижий етказиб берувчилар учун тоғ транспорт ва технологик ускуналар, автотранспорт, бутловчи материалларни сотиб олиш, қурилиш-монтаж ишлари, тоғ-капитал ва лойиҳа ишлари учун хорижий ширкатларни жалб қилиш кабиларга сарфланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: