Олмалиқ ТМК ўз бўлинмаларини қуёш гелиоқурилмалари билан жиҳозлаш дастурини амалга оширмоқда
Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати (ОТМК) ўз бўлинмаларини қуёш гелиоқурилмалари билан жиҳозлаш дастурини амалга оширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Йил бошида маҳаллий ишлаб чиқувчилардан бири билан умумий майдони 117,3 квадрат метр бўлган 51 комплект ясси алюминий панеллар етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган эди. Ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишларига 4 ой вақт кетди. Эдиликда ҳар бир қуёш коллекторида гелиотизим ёрдамида 150 литр сув 70-75 даражагача қизитилмоқда ва ундан завод эҳтиёжлари учун фойдаланилмоқда”, – деб таъкидлашди ОТМК матбуот хизматида.
Энг аввал қурилмалар Ангрен қувур заводида ўрнатилди.
Гелиқурилмалардан мартдан октябргача фойдаланиш режалаштирилмоқда, бунинг ҳисобига йилига 116,5 минг кубометр табиий газ тежалади.
Эслатиб ўтамизки, ОТМК – Ўзбекистонда ягона мис ишлаб чиқарувчидир. Унинг ҳиссасига мамлакатда ишлаб чиқарилаётган кумушнинг 90% ва олтиннинг 20% тўғри келади.