Олмалиқ ТМК ўзбек куч кабеллари ишлаб чиқарувчисидаги улушини кўпайтиради

Дата: 09:21, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати (ОТМК) ўзбек куч кабеллари ишлаб чиқарувчиси – Hayat Power Cable Systemsдаги улушини кўпайтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Корхона таъсисчилари  – Олмалиқ ТМК (25%), “Ўзкабель” ҚК (25%) ва хитойнинг Gulf Cable Trading Company (50%) лойиҳадаги улушларини ўзгартиришга қарор қилишди. Энди комбинат хитой томониинг улуши ҳисобига корхонанинг 50% эгалик қилади.

“Бу ишлар янги модернизация босқичи маносабати билан қабул қилинди. Яқин орада мисни қайта ишлаш 3 минг тоннадан 10 минг тоннагача ўсади. 35 янги кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Натижада 200 зиёд янги иш ўринлари яратилади”, - деб таъкидлашди корхонада.

ҚК маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини $65 млнга ва унинг 65% экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: