Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатида қиймати 46 млрд сўмлик энергоресурслар тежалди

Дата: 22:52, 30-12-2015.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 11 ойида Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатида қиймати 46 млрд сўмлик энергоресурслар тежалди, жумладан, 225,8 млн кВт/с электроэнергия ва 39,5 млн кубометр табиий газ иқтисод қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ОТМК маълум қилишларича, энергохаражатларнинг пасайиши электроэнергия бўйича 3,5% (режадаги 2,4% ўрнига), табиий газ бўйича 6,4% (0,3%) ташкил қилди.

Бундан ташқари, 156 автотранспортларни сиқилган газга (метан) ўтказиш йилига 1,25 минг тонна автомобиль бензинини (1,8 млрд сўмлик) тежашга имкон берди.

Комбинатнинг дизелда ишловчи автотранспорт воситаларидп трекер ва ёнилғи даражаси датчиклари ўрнатиш 10 ойда қўшимча 730 тонна (2,6 млрд сўмлик) дизель ёқилғиси тежашга имкон берди.

$1 = 2809,98 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: