Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатида маҳаллийлаштириш кўрсаткичи прогноздагидан 20,7% зиёдни ташкил қилди

Дата: 22:41, 04-01-2017.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатида маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичи прогноздагидан (79,1 млрд сўм) 20,7% зиёдни ташкил қилиб, 95,5 млрд сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Комбинат маъулмотига кўра, Маҳаллийлаштириш дастури бўйича 2016 йилда ОТМКда 36 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Улар орасида турли хилдаги фитинглар ишлаб чиқариш бўйича 3 лойиҳа, қиймати 2,7 млрд сўмлик яна бир лойиҳа ҳам бор.

2016 йилдаги яна бир муваффақият “Рангли муталлар геологияси” марказида янги Ғарбий Ўзбекистон геологоразведка экспедициясининг очилиши бўлди.

Шунингдек, 2016 йилда портловчи моддалар заводида янги линия ўрнатилди. Ушбу линиянинг ўрнатилиши маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, валюта матбағларини тежашга имкон беради.

2016 йилда комбинат илк марта қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: