Олмаота шаҳрида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Тошкент. 19 июнь. ЎзТАГ – Олмаота шаҳрида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон бош консуллигининг Олмаота шаҳридаги маълумотига кўра, 18 июнь куни Ғарбий Қозоғистон вилоятида маҳаллий вақт билан соат 16.30 "Уралск-Актобе" трассасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада автомашинани бошқариб кетаётган Ўзбекистон фуқароси М.Р. (28.08.1988 й. т.) вафот этди", -дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, бош консулхона Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги навбатчилик хизматлари ва унинг Ғарбий-Қозоғистон вилоятидаги бўлинмалари билан тезкор алоқани қўллаб-қувватлайди ва марҳумнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.
Сурат манбаи: otyrar.kz