Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари Тошкентнинг аҳоли энг зич туманларидир

Дата: 22:37, 15-06-2015.

Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – 2014 йил бошига келиб Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари Тошкентнинг аҳоли энг зич туманларига айланди, деб хабар берада Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон пойтахти ҳокимтяти сайтидаги хужжатга асосланган ҳолда.

Маълумотлар таҳлили Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари Тошкентнинг аҳоли энг зич туманлари эканлигини кўрсатди. Бу туманларда навбати билан 333,4 минг, 311,5 минг ва 309,8 минг киши истиқомат қилади. Пойтахтнинг Бектемир туманида эса ҳаммадан кам – 30,4 минг киши яшайди.

Тошкент шаҳри аҳолиси динамикасига келсак, 1994 йилдан 1996 йилга қадар (2,124,7 мингдан 2,095,2 минг кишигача) ва1999-2004 йиллар орасида (2,142,7 мингдан 2,135,4 минггача) аҳоли сони бир оз озайган,1997-1998 йиллар ўртасида эса (2, 109,5 мингдан 2, 125,5 мингтагача) бир оз ўсиш кузатилган. 2005 йилдан 2014 йилга қадар аҳоли сони унча тез суръатларда бўлмасада доимий равишда ўсган (2,135,7 мингдан 2,352,9 мингтага қадар).

Янгилик билан ўртоқлашиш: