“Олмота-Тошкент-Термиз” трассаси Жанубий Қозоғистон вилоятидаги яхмалак туфайли ёпилди

Дата: 11:33, 22-12-2017.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Жанубий Қозоғистон вилоятида йўлларидаги яхмалак туфайли “Олмота-Тошкент-Термиз” трассаси ёпилди, дея хабар беради Otyrar.kz нашри.

“Олмота-Тошкент-Термиз” трассаси ёпилди. Сабаб – йўлдаги яхмалак. Йўл 22 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 2.00дан бошлаб ёпилди”, - дея маълум қилишди ЖҚВ Фавқулодда вазиятлар бўлимида.

Қутқарувчилар вилоят аҳамиятига эга бўлган йўлларда эҳтиёткор бўлишга чақирмоқдалар, метеорологлар эса ЖҚВда кучли туман ҳақида огоҳлантирмоқдалар.

“Туман камида бир кун давом этади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, “Казгидромет” РДК прогнозига кўра, 22 декабр куни мамлакат жанубида туман ва муздан ташқари, Қозоғистоннинг аксар қисмида ёғингарчиликсиз очиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Сурат манбаи: http://dorinfo.ru/star_detail.php?ELEMENT_ID=39268

Янгилик билан ўртоқлашиш: