Олмота ва Тошкент ўртасида доимий автобус алоқаси йўлга қўйилди

Дата: 15:43, 12-04-2018.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Олмота ва Тошкент ўртасида доимий автобус алоқаси йўлга қўйилди, деб хабар беради КазТАГ ҚР инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги матбуот хихзматига таятган ҳолда.

“Бугун Олмота ва Тошкентни боғловчи доимий йўловчи автобус маршрути йўлга қўйилди. Қозоқ томонидан ташувчи сифатида “ЮгТранс Лайн” МЧЎ, ўзбек томонидан “Erkin Eminaexpress Tour” МЧЖ қатнашмоқда. Рейслар ҳар куни 17.00, 18.00 ва 19.00да “Сайран” автовокзалидан бажарилади. Маршрутнинг узунлиги 818 км, йўлга кетадиган вақт 16,5 соат”, - деб таъкидлашди ҚР ИРВда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида доимий йўловчи автобус маршрутини йўлга қўйиш ҳақидаги келишувга 2017 йил охирида – қатновлар тўхтагандан 17 йил кейин эришилган.

“2018 йил январда Чимкент-Тошкент маршрути очилган эди. Ушбу йўналишдаги автобуслар Чимкентдан ҳар куни 6.00дан 20.00гача ҳар 1 соатда бир марта қатнамоқда. Йўлга 4 соат вақт кетмоқда”, - дейилади хабарда.

Қўшимча қиламизки, Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маълумотига кўра, Олмота-Тошкент автобуси чиптасининг баҳоси 4 минг танга ёки 100 минг сўмга тенг.

11 апрель куни Қизилўрда вилояти пассажир транспорти ва автомобиль йўллари бошқармасида Қозоғистон ва Ўзбекистон Қизилўрда ва Тошкент орасида ҳам автобус алоқасини йўлга қўйишни режалаштираётганлигини маълум қилишди. Ушбу масала 15 апрелда батафсил кўриб чиқилади.

Сурат манбаи: https://vesti.uz/pervyj-avtobus-tashkent-chimkent-otpravitsya-utrom-5-yanvarya/

Янгилик билан ўртоқлашиш: